Дунёда

Озарбайжон президенти ўз рафиқасини биринчи вице-президент этиб тайинлади

© AFP / LEON NEAL Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон Конституциясига мувофиқ, президент ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолатларда, унинг вазифа ва ваколатларини биринчи вице президент ўз зиммасига олади

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатнинг биринчи хоними Меҳрибон Алиевани республиканинг биринчи вице-президенти этиб тайинлади, деб хабар қилди РИА Новости.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эмомали Раҳмон 29 яшар ўғлини Душанбега мэр этиб тайинлади
Озарбайжон Конституциясига мувофиқ, президент ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолатларда, унинг вазифа ва ваколатларини биринчи вице президент ўз зиммасига олади.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Озарбайжонда Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилган эди. Мамлакатнинг Бош Қонунига киритилган ўзгартиришлар президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтириш, вице-президент лавозими киритиш, шунингдек президентликка ва депутатликка номзодлар учун ёш чегараси камайтирилишини назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала