Жамият

Ўзбекистонда янги соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

© adolat.uzАлишер Каюмович Шадманов
Алишер Каюмович Шадманов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Янги соғлиқни сақлаш вазири этиб Алишер Қаюмович Шодмонов тайинланди.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-котиби Фурқат Санаев nuz.uz нашрига хабар беришига кўра, вазирликка янги раҳбар тайинланган.

Ўзбекистон янги соғлиқни сақлаш вазири этиб Алишер Қаюмович Шодмонов тайинланди. Ушбу лавозимда 2016 йилнинг декабр ойидан бошлаб ишлаб келаётган Адҳам Икрамов бош вазир ўринбосари лавозимида ишлашни давом эттиради.

Тиббиёт фанлари номзоди Алишер Шодмонов 55 ёшда. Шодмонов ушбу кунга қадар Олий Мажлис қонунчилик палатасининг фан, таълим, мадания ва спорт қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0