Тошкент Тожикистон самолётини қабул қилмади

CC BY-SA 2.0 / Lars Steffens / Boeing 737 Somon AirБоинг 737 авиакомпании "Сомон Эйр", архивное фото
Боинг 737 авиакомпании Сомон Эйр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча 20 феврал куни бўлиб ўтиши керак бўлган, биринчи “Душанбе – Тошкент” авиапарвози амалга ошмади.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Тожикистоннинг “Сомон Эйр” авиакомпанияси томонидан режалаштирилган биринчи “Душанбе – Тошкент” қатнови амалга ошмади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.

Хабарда айтилишига кўра, Тошкент Халқаро аэропорти Тожикистон авиакомпаниясига парвозни амалга оширишга рухсат бермаган.

“Барча ҳужжатлар тайёр бўлмаганди, шунинг учун ҳам парвоз амалга оширилмади”, — деб хабар қилган нашрнинг Тошкентдаги манбааси.

Унинг сўзларига қараганда бироз олдин Ўзбекистон Давлат Авиация назорати хизмати “Сомон Эйр” авиакомпаниясига парвозлар амалга оширишга

Тошкент ва Душанбе доимий равишда маслаҳатлар ўтказишга келишиб олишди
эксплуатацион рухсатнома берган. Лекин парвозлар амалга ошириш учун доимий парвозлар жадвали ҳам тасдиқланган бўлиши керак, акс ҳолда ҳар бир парвоз учун алоҳида рухсатнома олиш керак бўлади.

25 йиллик узилишдан сўнг биринчи марта ташкил қилинган Душанбе – Тошкент авиапарвозига 26 нафар йўловчига авиачипта сотилган эди. “Сомон Эйр” йўловчиларга чипта нархини қайтариб бериш ёки уларнинг хоҳишига қараб билетларни “Душанбе – Хўжанд” йўналишига алмаштириб беришни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, Душанбе ва Тошкент орасидаги авиапарвозлар 1992 йилда Тожикистонда бўлган фуқаро уруши туфайли бекор қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0