Жанубий Корея радиокарнайлар орқали КХДРни Ким Чен Нам қотиллигида айблади

© AFP 2023 / Jung Yeon-JeКим Чен Нам
Ким Чен Нам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея ўтган ҳафтадан бошлаб КХДР билан чегарадош ҳудудларда радиокарнайлар орқали радиоэшиттиришларни бошлади

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Жанубий кореялик ҳарбий хизматчилар Сеул КХДР билан чегарадош ҳудудларда ўтган ҳафтадан бошлаб радиокарнайлар орқали эшиттиришларни бошлаганини тасдиқладилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шимолий ва Жанубий корея ўртасидаги чегара - Sputnik Ўзбекистон
Сеул шимолий кореяликларга Ким Чен Нам қандай ўлгани ҳақида карнайлар орқали айтиб беради
Хабарга кўра, Жанубий Корея радиокарнайлар орқали эшиттиришларни ўз қўшниларини Шимолий Корея етакчисининг ўгай акаси — Ким Чен Нам Малайзияда ўлдирилгани ҳақида хабардор қилиш учун йўлга қўйган.

"КХДР билан чегарадош ҳудудларда ўрнатилган 34та радиокарнайлар орқали эшиттиришларни бошлашимиздан мақсад, Шимолий Корея аҳолиси ва аскарларни уларнинг етакчиси Ким Чен Ин ўз акаси Ким Чен Нам қотиллигига алоқадор эканидан хабардор этмоқчимиз", — деб иқтибос келтирган Ренхап нашри Сеулдаги ҳарбийнинг сўзларидан.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Намга нисбатан суъиқасд 13 феврал куни Куала-Лумпур аэропортида унинг ўз оиласи ёнига, Макаога учиши олдидан уюштирилган.

Турли тахминларга кўра, Ким Чен Намни заҳарланган ниналар билан жароҳатлаб, унга заҳарли суюқликни сепишгани ёхуд юзига заҳарга намланган тампонни теккизган бўлишлари мумкин.

Ушбу қотиллик юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Аммо Жанубий Корея бу қотиллик ортида КХДР турибди деган фикрни илгари сурмоқда.

Янгиликлар лентаси
0