Жамият

Ўзбекистонга 2та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд олиб келинади

Бу ҳақда Ўзбекистон миллий матбуот марказида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг 2016-йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ва 2017-йилги режаларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 2017-йил Ўзбекистонга Тошкент – Бухоро, Тошкент – Қарши йўналишларига қўйилиши режалаштирилган иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд олиб келинади. Қарши – Термиз, Урганч – Хива йўналишлари ҳам электрлаштирилади, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Поезд - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Тошкентдан Иссиқкўлга туристик поезд қўйилади
– Ўтган йилда инвестиция дастурига кўра 820 миллион доллардан кўпроқ маблағ ўзлаштирилди, – дейди "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг бош менежер-бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов. – Натижада қатор лойиҳалар амалга оширилиб, йўловчилар учун қулайликлар яратилди.

Хусусан, 2016 йилда узунлиги 123,2 километрни ташкил этувчи Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ва унинг доирасида бунйод этилган узунлиги 19,2 километрдан иборат Қамчиқ туннели фойдаланишга топширилди.

Ўтган йил 11 июлдан бошлаб, мазкур янги темир йўл орқали Фарғона водийсига ҳамда у ердан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига юк поездлари қатнови йўлга қўйилди. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Тошкентдан Андижонга биринчи йўловчи поезди қатнови бошланди. Ҳозир Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳар куни замонавий тезюрар йўловчи поезди аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Андижон – Бухоро – Андижон йўналишида ҳафтасига иккита йўловчи поезди, ҳафтада бир маротаба Андижон – Урганч – Андижон, Андижон – Москва – Андижон йўналишларида йўловчи поездлари қатнови ташкил этилди. Бундан ташқари бир суткада ўнлаб юк поезди Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали ўтиб, юкларни ўз манзилига етказмоқда.

Самарқанддан Бухорогача бўлган масофада 140 километрдан ортиқ янги темир йўл қурилди. Мавжудлари замонавий таъмирланиб, Бухорогача тўлиқ электрлаштириш ишлари амалга оширилди. Натижада Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездининг қатнови аҳоли узоғини яқин қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала