Жамият

Фарғоналик олимлар яратган микроГЭСдан кўчаларни ёритишда фойдаланиляпти

© Sputnik / Игорь Агеенко / Фотобанкка ўтишГЭС
ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқот жараёнида 6 та устун-траншеядаги кўча ёритиш чироқлари шаҳар электр тармоқларидан узиб қўйилиб, қурилма ёрдамида ёритиб кузатилди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтадиган Марғилонсойга Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган микроГЭС ўрнатилди. Мазкур ихтиро Ўзбекистонда илк бор яратилган оддий сув генератори саналади, деб хабар бермоқда uz24.uz.

Хабарда айтилишича, тадқиқот жараёнида 6 та устун-траншеядаги кўча ёритиш чироқлари шаҳар электр тармоқларидан узиб қўйилиб, қурилма ёрдамида ёритиб кузатилди. Натижада соатига 3 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарадиган генератор электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаши аниқланди.

Мутахассислар сув генераторини эндиликда вилоятдаги бошқа сув ҳавзаларида ҳам синаб кўришмоқчи. Изланишлар давомида чархпалак қурилмаси ёрдамида 50 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш мумкинлиги аниқланди.

Шу кунларда қурилманинг ишлаш имкониятини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда. Ускунанинг гидротурбиналари металлдан ясалган. Унинг махсус чўмичлари кинетик энергияни механик энергияга айлантириб беради. Айланма ўз навбатида электр энергияси ишлаб чиқаради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала