Жамият

Ислом Каримов ҳақида бадиий фильм суратга олинади

© Фотохост-агентство / Фотобанкка ўтишИслом Каримов
Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Фильм "Ўзбеккино" миллий агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бўлими раҳбарлигида суратга олинади

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган «Ишонч» деб номланган бадиий фильмни суратга олиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди, деб ёзмоқда "Кун.уз".

Ўзбекистон Бирини президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ислом Каримовни хотирлаб

Фильм "Ўзбеккино" миллий агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бўлими раҳбарлигида суратга олинади. Фильмнинг ғоя муаллифи Равшанбек Йўлдошев, сценарий муаллифи Ханифа Йўлдошева.

"Ўзбекистонни кўп йиллар бошқарган бу инсонни хотирлаш, улар томонидан амалга оширилган ишларни келажак авлодга бадиий кино орқали етказиш бугун энг долзарб вазифалардан саналади", — дейди ғоя муаллифи Равшанбек Йўлдошев.

Мазкур фильм ғояси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги давлат унитар корхонасининг 00376-сонли муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномасига эга.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала