Жамият

Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. 2017 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида ўз аксини топди.

Адолат тимсоли - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Олий Мажлис: судья бўлиб фақат 70 ёшгача ишлаш мумкин

Фармонга кўра, суд ҳокимиятининг икки олий органи —Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келмоқда.

Фармонга мувофиқ, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилади.

Ҳужжатда кўрсатилишича, судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг 21 нафар бўшаётган ижро аппарати штат бирлиги Кенгашга ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала