Ўзбекистонлик ўқитувчи "Рунет қироличаси - 2017" унвонига даъвогарлик қилмоқда

Дилнавоз Бойназарова
Дилнавоз Бойназарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Рунет қироличаси - 2017" халқаро гўзаллик танлови чорак финалида Россия, Ўзбекистон, Грузия, Испания, Франция каби мамлакатлардан 33 нафар ёш она қатнашмоқда

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Урганч шаҳридаги 10-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Дилнавоз Бойназарова "Рунет қироличаси — 2017" халқаро гўзаллик танлови ярим финалига чиқиш учун кураш олиб бормоқда.

Дилнавоз Бойназарова 24 ёшда, турмушга чиққан ва бир фарзанднинг онаси.

© Международный конкурс красотыДилнавоз Бойназарова
Дилнавоз Байназарова - Sputnik Ўзбекистон
Дилнавоз Бойназарова

"Рунет қироличаси — 2017" халқаро гўзаллик танлови чорак финалида Россия, Ўзбекистон, Грузия, Испания, Франция каби мамлакатлардан 33 нафар ёш она қатнашмоқда. Энг кўп смс-овоз олган 15 нафар иштирокчи ярим финал босқичига ўтади.

Смс-овоз бериш 2017 йилнинг 28 февраль куни Москва вақти билан соат 12:00да якунланади.

Финалда беш нафар иштирокчи қатнашади. Уларнинг учтаси смс-овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Қолган икки иштирокчи эса ҳозирда Яқин Шарқ мамлакатларида бўлиб ўтаётган кастинглар орқали аниқланади.

Танлов ғолибаси 500 000 рубль пул мукофоти, тож, ҳамкорларнинг совғалари билан тақдирланади ҳамда "Коинот гўзали — 2017" халқаро гўзаллик танлови ҳайъати таркибида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳибаларини ҳам совғалар кутади.

Янгиликлар лентаси
0