Мирзиёев Москва олийгоҳи ректорини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади

© Пресс-служба РЭУ им. Г.В. ПлехановаГ.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин
Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Каримов Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришинга Ўзбекистон президенти номидан "Дўстлик" ордени ва қимматбаҳо совғаларни топширган

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори В.И.Гришин олийгоҳнинг Тошкентдаги филиалини ривожлантиришдаги улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан "Дўстлик" ордени билан мукофотлантирилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, 19-21 февраль кунлари Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Каримов Москва шаҳридаги Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг 110 йиллик юбилейида иштирок этган.

Талабалар - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги МГУ филиалида магистратура очилиши мумкин
Университет ректорат биносининг катта анжуманлар залида 21 февраль куни бўлиб ўтган тадбирда университет илмий кенгаши аъзолари, таклиф этилган маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ҳамда Ўзбекистон томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Каримов, Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги мухтор элчиси Б.Ашрафхонов ва Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори Қ.Абдураҳмонов иштирок этган.

Тадбирда Ўзбекистон-Россиянинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришда икки давлат олий таълим муассасалари алоқаларини кенгайтиришдаги ҳамда республиканинг иқтисодий ва молия соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашдаги улкан ҳиссаси, шунингдек, университет ташкил топганининг 110 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17  февралдаги "В.И.Гришинни "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш ҳақида"ги ПФ-4959-сонли фармони ва табриги ўқиб эшиттирилган.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Каримов Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори В.И.Гришинга Ўзбекистон президенти номидан "Дўстлик" ордени ва қимматбаҳо совғаларни топширган.

Янгиликлар лентаси
0