Сиёсат

Путин Эмомали Раҳмонни орден билан мукофотлайди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишТожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президентига Александр Невский орденини топширади

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Душанбега уюштирадиган сафари давомида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмонга Александр Невский орденини тақдим этади, деб хабар қилди РИА Новости.

РФ президенти Путиннинг Бишкекка расмий ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин Алмазбек Атамбаевни Александр Невский ордени билан мукофотлади
Нашрга ба ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумот берган.

"Бизнинг президент Тожикистон президентига икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқдошликни мустаҳкамлашда қўшган улкан ҳиссаси учун Александр Невский орденини топширади. Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирига "Дўстлик" ордени тақдим этилади", — деб хабар қилган нашр мухбирига Ушаков.

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин 27-28 феврал кунлари Тожикистонга икки кунлик сафар уюштириши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала