Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Россия

Мигрантлар "қўзғолони": депортация қилинган мигрантлар махсус хонада қулфланиб олишди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишДепорт қилиниши кутилаётган мигрантлар
Депорт қилиниши кутилаётган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Хабарларга кўра, Россиядан депорт қилиниши кутилаётган мигрантларнинг бири чет эл фуқаролари сақланадиган Марказдаги хоналарнинг бирида қулфланиб олган. У билан бирга яна 9 нафар мигрант борлиги хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Cвердловск вилояти прокуратураси мигрантлар томонидан қоидаларга бўйсунмаслик ҳолати бўйича текширув ўтказмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Маълумотларга кўра, Москва вақти 10.00да депорт қилиниши кутилаётган мигрантларнинг бири 06.50да чет эл фуқаролари сақлаб туриладиган Марказдаги хоналарнинг бирида қулфланиб олган.

Свердловск вилояти прокурори ёрдамчиси Марина Канатованинг сўзларига кўра, хонада у билан бирга яна тўққиз нафар мигрант бор.

Ноқонуний мигрантларни жўнатиш бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Владивостокда 50дан ортиқ мигрант депортация қилинди
Свердловск вилояти ИИББ матбуот-хизмати раҳбари Валерий Горелихга кўра, полициячилар хонада қулфланиб олганларга Россия қонунчилигини тушунтирмоқда.

Горелихнинг айтишича, мигрантлар полициячилардан уларни Россиядан депорт қилмасликни сўрашмоқда.

Россия Федерацияси Миллий гвардияси Урал округи қўшинлари матбуот-хизмати РИА Новостига ушбу можароли ҳодисани ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Айни дамда полициячилар мигрантлар билан музокара олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала