Жамият

Қашқадарё қишлоқ хўжалигининг "юраги"ни тиклашга 130 млн доллар сарфланади

© Sputnik / В. Кузьмин / Медиабанкка ўтишСув иншооти
Сув иншооти - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қарши насос станциялар каскадининг 1-6-насос станцияларининг 9 насос агрегати, 850 метр қувурлар янгиланиб, сув келтирувчи канални лойқадан самарали тозалаш ишларини амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. "Қарши насос станциялар каскадини қайта тиклаш — III фаза" лойиҳасини бажариш натижасида 402 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминоти яхшиланади, деб ёзади uz24.uz. Насос станцияларида ҳар йили 106,55 миллион кВт соат электр энергия тежалиб, қишлоқ хўжалигида даромадлар ошишига, пировардида ҳудудни янада тараққий эттиришга эришилади.

Ферма - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қашқадарёда чорвачилик ва балиқчиликка алоҳида эътибор қаратилади

Бугун Қашқадарёда ташриф билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёевга ушбу лойиҳа таништирилди.

Хабарда айтилишича, лойиҳа Қарши насос станциялар каскадининг 1-6-насос станцияларининг 9 насос агрегатини янгилаш, 850 метр қувурларни янгилаш, сув келтирувчи канални лойқадан самарали тозалаш ишларини амалга оширишни кўзда тутади. Бунинг учун жами 128,934 миллион доллар маблағ сарфланади.

Шунингдек, НС-1 ва НС-2 оралиғидаги каналнинг 8 километр қисмини ва каналнинг чап қирғоқ дамбасини таъмирлаш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев бу Қашқадарё қишлоқ хўжалигининг юраги эканини, уни тезроқ ва сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0