Жамият

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

© Sputnik / Сергей СубботинШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Президент икки мамлакат ўртасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди.

Асқар Мамин Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келганди.

Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари, шу жумладан, савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ва изчил ривожланаётгани ҳамда мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев март ойида Қозоғистонга боради

Президент икки мамлакат ўртасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш, бунинг учун аввало савдо, инвестициявий технологиялар ва транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва мустаҳкамлаш лозимлиги, бу савдо ва маданият соҳаларида алоқаларни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиши алоҳида таъкидланди.

Ўзаро савдо ҳажмини тубдан ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

2016 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард доллардан зиёдни ташкил этган. Ўзбекистонда қозоғистонлик ҳамкорлар иштирокида тузилган 230 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Автомобиль ва темир йўл транспорти, авиаташувлар соҳаларида анъанавий фаол ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Асқар Мамин самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этди ва Қозоғистон Ўзбекистон билан кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0