Ҳодисалар

Тошкентда 8 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган педофил қўлга олинди

© fotoliaРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жиноятни содир этишда гумонланган шахс туманнинг Қора-қамиш даҳасида қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Пойтахтда 33 ёшли шахс 8 ёшли қизчани зўрламоқчи бўлди, деб ёзади "Podrobno.uz" Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига асосланиб.

20 февраль куни номаълум шахс Олмазор тумани Себзор мавзесида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби ёнидан ўтиб кетаётиб, саккиз ёшли қизни кўриб тўхтайди. У Умидани (исми ўзгартирилган) велосипедига миндириб айлантиришни таклиф қилади.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда машинада қизни зўрламоқчи бўлган йигит қўлга олинди

У Умидани Себзор мавзесидаги 3-а уйнинг 1-йўлаги олдига чалғитиб олиб бориб, ушбу кўп қаватли уйнинг 9-қавати чордоқ қисмига олиб чиққан. Қизалоқнинг номусга тегиш мақсадида унинг эгнидаги кийимларини ечишга уринган. Бундан қўрқиб кетган Умида бақира бошлагач, мақсадига ета олмаган шахс қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жиноятни содир этишда гумонланган шахс туманнинг Қора-қамиш даҳасида қўлга олинган.

Аниқланишича, бу жиноятни содир этишга уринган фуқаро 1984 йилда туғилган Қўшмурод Бобомуродов бўлган.

© Podrobno.uzТошкентда ёш қизни зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
В Ташкенте задержан педофил - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ёш қизни зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаролардан суратдаги шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан маълумотлар бўлса, ҳудудий Ички ишлар бошқармалари ёки 102 рақамига хабар беришларини сўрамоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала