Иқтисод

Ашхободда Ravon бренди тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда шунингдек, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, коммунал хизматлар соҳалари учун мўлжалланган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автотехникалар ҳам намойиш этилди

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ашхобод шаҳрида Ravon бренди остида чиқарилаётган ўзбек автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Тақдимот "ЎзАвтоСаноат" АЖ ва "Туркманистон" давлат савдо маркази ҳамкорлигидаги "Туркман-ЎзАВТО" хўжалик жамияти томонидан ташкил этилди.

Тақдимот маросимида енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи "GM Uzbekistan" АЖ, Isuzu юк машиналари ва автобуслари ишлаб чиқарувчи "СамАвто" МЧЖ корхоналари расмий вакиллари иштирок этдилар. Тақдимотда шунингдек, автомобилсозлик соҳаси вакиллари, дипломатик муассасалар раҳбарлари ва автоишқибозлар ҳам қатнашдилар.

RAVON R2 - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ravon R2 Россияда яна етакчи бўлди

Маросимда Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 моделлари намойиш этилди. Ишлаб чиқарувчи компания вакили автомобиллар жаҳон стандарти ва экологик талабларга жавоб беришини, кондиционер, рул гидрокучайтиргичи билан жиҳозлангани, тежамкор эканлигини билдирди.

Тақдимотда шунингдек, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, коммунал хизматлар соҳалари учун мўлжалланган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автотехникалар ҳам намойиш этилди.

"Туркман-Ўз АВТО" хўжалик жамияти "GM Uzbekistan" АЖнинг дистрибьютори ҳисобланади. Ўтган 10 йиллик фаолияти давомида жамият Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган икки мингга яқин Chevrolet ва Uz-Daewoo автомобилларини сотган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала