Давлат шифохоналарида электрон навбат жорий этилади

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишБолалар шифохонаси
Болалар шифохонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу беморнинг шифокор қабулига кириш учун жонли навбат кутиб, ортиқча вақт сарфлашининг олдини олади

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Соғлиқни сақлаш" ахборот тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани амалга оширади. Унда ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, у соҳадаги кўплаб муаммоларни самарали ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшади. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби

Хусусан, тиббиёт муассасаларида электрон навбат тизими жорий этилиши кўзда тутилган. Бу беморнинг шифокор қабулига кириш учун жонли навбат кутиб, ортиқча вақт сарфлашининг олдини олади.

Бундан ташқари, қишлоқ тиббиёт пунктлари ва бошқа шифохоналарда телетиббиётнинг жорий этилиши, электрон клиник карталарнинг ишга тушиши инсон саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга, касалликка тез ва сифатли ташхис қўйиш ҳамда унинг олдини олишда яқиндан ёрдам беради.

Мазкур лойиҳалар давлат раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан ўтказган сўнгги икки учрашувидан кейин жорий қилинмоқда. Президент мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизимини кескин танқид қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0