Жамият

Самарқанд ҳокимлиги: газ ва электрдан қарз 1 трлн сўмдан ошган. Айб кимда?

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишГаз йўқ
Газ йўқ - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
"Марказгазтаъминот" унитар корхонаси директорининг айтишича, назоратчининг табиий газ пулини истеъмолчидан талаб қилиши қонунга зиддир

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятида коммунал хизматлар бўйича дебиторлик қарзи энг катта муаммолардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги  матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, вилоят Матбуот уйида коммунал соҳада учраётган муаммолар шу соҳа раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари О.Очиловнинг айтишича, бугунги кунда аҳолидан тушаётган энг кўп мурожаатлар айнан коммунал хизматлар юзасидан.

Шу билан бирга, дебитор қарздорлик ҳам энг катта муаммолардан бири бўлиб турибди. Мисол учун, биргина электр энергиясидан 2017 йил биринчи январь ҳолатига 660 миллиард сўм дебитор қарздорлик мавжуд. Табиий газдан эса бу қарздорлик 601 миллиард сўмни ташкил этади.

Январь ойида 8,1 миллиард сўмлик табиий газнинг пули тўланмаган. Бу эса хизмат сифатига йил сайин ёмон таъсир ўтказмоқда.

Конфорки газовой плиты - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқандшаҳаргаз: газ бўлмаса ҳам қарз бор

"Марказгазтаъминот" унитар корхонаси директори Шукрулло Маҳмудовнинг айтишича, ҳар куни эллик нафардан зиёд истеъмолчи асоссиз қарздорлик бўйича мурожаат қилади. Кўпинча бундай қарздорлик ҳисоблагичлардан нотўғри фойдаланиш, истеъмол қилинган табиий газ пулини назоратчиларга топшириш орқали юзага келмоқда.

Унинг сўзларига кўра, асоссиз тарзда қарздор бўлиб қолаётган истеъмолчилар ҳам бор. Айтиш лозимки, назоратчининг табиий газ пулини истеъмолчидан талаб қилиши қонунга зиддир. Агар қарздорлик мавжуд бўлса, назоратчи огоҳлантириши мумкин.

Анжуманда билдирилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда табиий газ сарфини ҳисоблаш ускуналари ишлаб чиқаришга мослашган иккита завод қурилиши давом этмоқда. Йил охиридан бошлаб эса янги турдаги электрон ҳисоблагичларни газ таъминот идоралари ҳисобидан хонадонларга ўрнатиш бошланади.

Янгиликлар лентаси
0