Қаршида телевизор ва чангютгич ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТелевизор заводи
Телевизор заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхонада TCL бренди остида йилига 25 минг дона замонавий телевизор, 15 минг Samsung чангютгичи, 100 мингдан ортиқ розетка ва электр узатгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сафари давомида 25 февраль куни Қарши шаҳрида электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Бу ерда TCL бренди остида йилига 25 минг дона замонавий телевизор, 15 минг Samsung чангютгичи, 100 мингдан ортиқ розетка ва электр узатгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Президент маҳсулот нархини арзонлаштириш ва уларни экспортга йўналтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, корхона фаолиятига коллеж битирувчиларини жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ҳозирда Ўзбекистонда Аrtel, Foton ва Roison electronics корхоналарида телевизор ва маиший электроника жиҳозлари ишлаб чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0