Қашқадарёда шафран плантациялари ташкил этилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПервоцветы распустились в Москве
Первоцветы распустились в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилдан бошлаб Қашқадарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида шафран (заъфарон) плантациялари ташкил этишга киришилади

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафари давомида Ўзбекистон олимлари томонидан тайёрланган ўрмон фонди ерларида шифобахш ўсимликлар етиштириш лойиҳаси тақдимоти билан танишди, деб ёзади "Кун.уз".

Лойиҳага кўра, 2017 йилдан бошлаб Қашқадарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида шафран (заъфарон) плантациялари ташкил этишга киришилади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев МДҲдаги энг йирик лойиҳалардан бири билан танишди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон флораси доривор гиёҳларга бой эканини, хусусан, шафран ўсимлигидан қадимдан халқ табобатида кенг фойдаланиб келинганини таъкидлади.

Президент ҳозирги вақтда Ўзбекистонда дори воситаларини ишлаб чиқаришда шифобахш шафран муҳим хом ашё манбаи бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев соҳа мутахассисларига бундай ўсимликлар турини кўпайтириш ва плантацияларни кенгайтириш бўйича тавсиялар берган.

Маълумот учун, шафран тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Бу ўсимликни кўпайтириш Ўзбекистонда доривор ўсимликлар хом ашёсини маҳаллий шароитда етиштириш ва озиқ-овқат зиравори сифатида экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Янгиликлар лентаси
0