Жамият

Тошкентда МДҲ ташқи ишлар вазирлари учрашадилар

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шу йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котибининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида шу йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда МДҲ тармоқ органларининг бошқа тадбирларини ўтказиш жадвали борасида ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида МДҲ Ижроқўми делегациясининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0