Жамият

Ўзбекистонда қутуриш касаллигига қарши профилактика ўтказилмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишҚутурган ит
Қутурган ит - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эгасиз, дайди итларни пайдо бўлишига йўл қўйманг, чунки дайди итлар одамлар учун қутуриш касаллигининг асосий манбаси ҳисобланади, дейилади ФВВ ахборотида

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. 2017 йил 24 феврал куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Республика фуқароларининг қаровсиз ҳайвонлардан жароҳатланиши ва қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар" мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Химия заводи цехи - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ФВВ: "Фарғонаазот" заводидаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар бор
Матбуот анжумани аҳолини қутуриш касаллиги ва унинг оқибатларининг олдини олиш тўғрисидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказилди.

Тадбир давомида маҳалла, қишлоқ фуқаро йиғинлари томонидан ит сақловчи фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ветеринария идораларига тақдим этиш, "Қутуриш касаллиги ва унинг профилактикаси" мавзусида маҳаллаларда, идора, ташкилот ва муассасаларда суҳбатлар ташкил этиш ва профилактик тарғибот ишларини кучайтириш каби масалалар муҳокама этилди.

Таҳлилларга кўра, қутуриш касаллиги аксарият ҳолларда фуқароларнинг ит сақлаш қоидаларига риоя этмасликлари оқибатида, ҳайвонлар билан муносабатда эҳтиётсизликка йўл қўйиши, жабрланувчиларни қутуришга қарши эмлаш учун антирабик ёрдам хизматига ўз вақтида мурожаат қилмасликлари ва дайди итларни тутиш хизматларининг етарли даражада фаолият олиб бормаётганлиги туфайли келиб чиқмоқда.

Қутуриш касаллиги вирус келтириб чиқарадиган касаллик бўлиб, у ёввойи табиатда – бўрилар, чиябўрилар, тулкилар, ёнотсимонларда учрайди. Шу билан бир қаторда, итларда ҳам мазкур вирус борлиги аниқланган. Агар касалликка қарши чора кўрилмаса, ўз навбатида итлар вирусни одамларга ёки бошқа уй ҳайвонларига юқтиришлари мумкин.

Шу сабабли итларни боғлиқ ҳолда сақлаш ва ўз вақтида эмлатиш муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар дунё миқёсида мазкур касалликнинг давоси топилгани йўқ. Қутуриш касаллигининг аҳамиятини инобатга олиб, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан 2009 йил 28 сентябр куни "Халқаро қутуриш касаллигига қарши кураш куни" деб эълон қилинган. Ўзбекистонда бундай касалликларнинг олдини олиш учун ҳар бир туман тиббиёт бирлашмаларининг марказий поликлиникалари ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида антирабик ёрдам кўрсатувчи пунктлар фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон элчихонаси Саратовдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар шахсини аниқламоқда
Аҳолининг турли қатламлари орасида тушунтириш тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда: амалга оширилаётган ишлар юзасидан рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, феврал ойи давомида 67420 бош ит қутуриш касаллигига қарши эмланган, ит сақлаш қоидаларини бузган 145 нафар фуқароларга маъмурий баённомалар тузилиб, қоидабузарлик ишлари судга оширилган, натижада жами 7123250 сўм миқдорида жарима ундирилиб, 2103 нафар ит эгалари қатъий огоҳлантирилган; қолаверса, ой давомида 266476 та хонадонлар уйма-уй юриш усулида ўрганииб чиқилди; шу билан бир қаторда, 2940 та таълим муассасаларида ҳамда 4783 та ташкилот ва муассасаларда мавзуга оид дарслар ва семинарлар ташкил этилди; ушбу тадбирлар давомида 118531 дона қутуриш касаллиги профилактикаси бўйича эслатма ва буклетлар тарқатилди.

Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш мақсадида мутахассислар томонидан олтин қоидалар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қуйидагича тавсифлаш мумкин:

Эгасиз, дайди итларни пайдо бўлишига йўл қўйманг, чунки дайди итлар одамлар учун қутуриш касаллигининг асосий манбаси ҳисобланади.

Итларингизни ўз вақтида ҳудудий ветеринария хизмати идораларига ҳисобга қўйдиринг, қутуришга қарши эмлатинг, ветеринария мутахассисидан ит сақлаш қоидалари бўйича тегишли маслаҳатларни олинг ва шу қоидаларга доимий равишда амал қилинг.

Имкон қадар ит ва бошқа ҳайвонлар тишлашидан сақланинг, болаларни ҳам ҳайвонлар тишлашидан эҳтиёт қилинг.

Агар бирор ҳайвон тишласа, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Мутахассис шифокорларнинг тавсиясига кўра, қутуришга қарши ўз вақтида ва тўлиқ эмлама олинг. Ҳайвон тишлашидан жабрланган одамни қутуриш касаллигидан асрашни, яъни фожиани олдини олишнинг бирдан-бир йўли қутуришга қарши эмлатишдир.

Қутуриш касаллиги билан курашиш нафақат ветеринария, тиббиёт ва бошқа тегишли ташкилотларнинг иши, балки кенг жамоатчилик, қолаверса ҳар бир фуқаронинг ҳам бурчидир. Шундай бўлган тақдирдагина биз кўзлаган мақсадимизга, яъни инсонларни бедаво касалликдан муҳофаза этишга эришишимиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0