Греция Мудофаа вазири: "грек оролларига турклар қадамини ҳам босолмайди"

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПаннос Каменос - Греция Мудофаа вазири
Паннос Каменос - Греция Мудофаа вазири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги провокацияларга йўл қўядиган бўлса, Туркия яхшигина жавоб олади, дея таҳдид қилди Греция Миллий мудофаа вазири Панос Камменос

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. "Греция оролларига турклар қадамизи ҳам қилолмайди" ва янги фитналар уюштирадиган тақдирда Туркия яхшигина жавоб олади, деб баёнот қилган Греция Миллий мудофаа вазири раҳбари Панос Камменос. РИА Новости хабари асосида.

Греция полициячи туркиялик зобит билан бирга - Sputnik Ўзбекистон
Греция уч нафар турк ҳарбийсига бошпана беришдан бош тортди
Хабарга кўра, Панов сал олдин Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу томонидан "агар турклар Имиага чиқишни хоҳлашганда, улар буни албатта амалга оширар эдилар", — дея айтилган гапга жавобан шундай деб баёнот қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия иккита тош чўққиларидан иборат Имиа ароллари Грецияга тегишли эмас, деб келади. Мана шу тортишув 1996 йилда икки давлат ўртасида қуролли можаро юз беришига сабабчи бўлаёзди.

"Улар бу оролларга қадамини ҳам босмайдилар. Бундай бўлмайди. Биз бунга ҳалал берамиз. Агар улар келишса, у ҳолда у ердан қай тариқа қочишларини ҳам томоша қиламиз", — деб айтган Камменос.

Греция Олий суди ўтган йилнинг июлида Анқарадаги давлат тўнтаришида айбдор деб топилган саккиз нафар ҳарбийни Туркия томонга беришдан бош тортгач, иккила давлат ўртасидаги муносабатлар дарз кетган эди.

Янгиликлар лентаси
0