Сиёсат

Мирзиёев ёш авлод Ислом Каримов айтганидек, кучли, билимли ва доно бўлиши керак деди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 25-феврал куни Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. "Асосий мақсадимиз – халқимизни рози қилиш, одамларнинг фаровон яшаши учун барча имкониятларни яратишдир, — деди Ўзбекистон президенти. — Одамлар ишдан бўш вақтида бу ерга келиб мароқли дам олса, фарзандлари, набираларининг шўх-шодонлигини кўрса, кулгуларини эшитса, ҳаётдан кўнгли тўлади, руҳи кўтарилиб, янги-янги марраларга интилади".

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент: Шифокор бемор келишини кутмасин, касалликнинг олдини олсин
Президент боғда яшил майсазорларни кўпайтириш, турфа гул ва манзарали дарахтлар экиш, бу ерга ташриф буюрувчилар учун барча шароитларни яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Давлат раҳбари Қарши шаҳридаги аввалги "Насаф" стадиони ҳудудида барпо этилаётган кўп тармоқли сузиш ҳавзаси ва замонавий дам олиш мажмуаси лойиҳаси билан ҳам танишди.

4,7 гектар майдонда қурилаётган 25х11 метр ўлчамдаги икки сузиш ҳавзаси ҳудудда сув спорти турларини янада оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, келажакда жаҳон ва Олимпия чемпионларини тарбиялашга хизмат қилади.

"Ёшларнинг баркамол ўсиб-улғайиши учун барча шароитларни яратишимиз керак, — деди Мирзиёев. — Шунда улар Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлади".

Мажмуани жиҳозлашда илғор ва тежамкор технологиялардан самарали фойдаланиш, кийиниш, ювиниш хоналарида барча қулайликларни яратиш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала