Оҳангаронда қорамоллар орасида оқсим эпидемияси бошланди, деган шов-шув рад этилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВакцинация
Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турли хорижий оммавий ахборот воситаларида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қорамоллар орасида оқсил касаллиги тарқалганлиги тўғрисида маълумотлар тарқатилди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юриш усулида ветеринария мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш давомида йирик шохли ва майда шохли қорамоллар орасида оқсил касаллиги белгилари аниқланмади. Ўрганилган хонадонларда қорамоллардан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди, деб хабар қилди ФВВ матбуот-хизмати.

Қутурган ит - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қутуриш касаллигига қарши профилактика ўтказилмоқда
Илгарироқ турли хорижий оммавий ахборот воситаларида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мингга яқин қорамоллар орасида оқсил касаллиги тарқалганлиги тўғрисида маълумотлар тарқатилди.

ФВВ маълумотига кўра, Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат ветеринария Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Оққиэв бошчилигида бир гуруҳ ветеринария мутахассислари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамроҳлигида жойига чиққан ҳолда эпизоотик вазиятни ўрганиб чиқишди.

Шу ҳудудда истиқомат қилувчи хонадонида қорамоллари бор фуқаролар билан суҳбатлашилганда, қорамолларни оқсил касаллиги билан касалланганлиги ва нобуд бўлганлиги бўйича умуман хабарлари йўқлиги аниқланди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат ветеринария Бош бошқармаси томонидан 2016 йилда 4,5 млн доза миқдорида оқсил касаллигига қарши эмлама сотиб олинган ва республиканинг буфер ҳудудларидаги барча йирик шохли қорамоллар эмланган, деб таъкидлаб ўтган ФВВ.

"Ҳозирги кунда республика ҳудудида эпизоотик вазият ўзгаришсиз ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0