Жамият

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" апрелдан бошлаб Душанбега қатновни йўлга қўяди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тожикистон пойтахтига рейслар ҳафтада икки маротаба А-320 самолётларида амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Душанбега мунтазам рейслар қатнови "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси жадвалига апрел ойида киритилади, деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот-хизмати.

Боинг 737 авиакомпании Сомон Эйр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сериалга айланган рейс: Душанбе-Тошкент самолёти парвози яна амалга ошмади
Хабарга кўра, Тожикистон пойтахтига рейслар ҳафтада икки маротаба — сешанба ва шанба кунлари А-320 самолётларида амалга оширилади.

Бундан ташқари Нью-Йорк, Сеул, Минерал сувлар, Остонага рейслар қатнови сони кўпайтирилиши хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 23 феврал куни амалга ошиши лозим бўлган Душанбе-Тошкент авиарейси номаълум сабабларга кўра икки маротаба амалга ошмай қолган эди.

Янгиликлар лентаси
0