Ҳодисалар

Тошкентдаги бизнес марказ биносида ёнғин рўй берди

© Kun.uzТошкентдаги ёнғин
Тошкентдаги ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
27 февраль куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 25-уйда жойлашган бизнес марказ биносининг 8-қаватида ёнғин содир бўлди

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, ёнғин чиққани ҳақидаги хабар соат 17:30да келиб тушган. Ҳудудга 4та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари йўлланган ва соат 17:54да олов бутунлай ўчирилган, деб хабар қилган кун.уз.

Ёнғин оқибатида бинонинг 8-қаватида жойлашган "Монтаж қурилиш хизмат" МЧЖга қарашли, Silver Water Gold Fish МЧЖ томонидан ижарага олинган офис хонаси, ичидаги жиҳозлари 20 кв.м майдонда ҳамда бинонинг 9-қаватида Navei МЖЧ томонидан ижарага олинган хона деразаси роми зарарланган.

Ёнғинни ўчириш вақтида бинодаги 18 нафар ишчи-хизматчилар хавфсиз жойга олиб чиқилиб, уларнинг тан жароҳати олишига йўл қўйилмаган.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0