Жамоат ишлари жиноий жазонинг янги турига айланади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишКўчаларни ободонлаштираётган ишчилар
Кўчаларни ободонлаштираётган ишчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, дастлабки тергов, шунингдек фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонда жиноий жазолар тизимига "мажбурий жамоат ишлари" киритилади. Бу ҳақда 24 февраль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев фармонига мувофиқ қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди
Мажлисда "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирларнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида мавжуд бўлган нормаларнинг амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди.

"Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишни таъминлаш Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига "мажбурий жамоат ишлари"нинг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади.

Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, дастлабки тергов, шунингдек фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилмоқда", деди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат Мамажонов.

Янгиликлар лентаси
0