Сиёсат

Путин нега Тожикистонга бориб, Ўзбекистонга "кириб" ўтмади?

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистонлик сиёсатшунос Дониёр Ашибаев Россия президентининг Марказий Осиё давлатлари бўйлаб турнесига изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Владимир Путиннинг бу галги сафаридан бош мақсад — Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари қандай формада эканликларини баҳо беришдир, дея фикр билдирди сиёсатшунос қозоғистонлик Дониёр Ашибаев

Илгарироқ Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан душанба куни Олма-Отада расмий учрашув ўтказиши ва шундан сўнг Путин Тожикистон ва Қирғизистонга сафар уюштириши ҳақида айтиб ўтган эдик.

Путиннинг Ўзбекистонга сафари - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев ва Путин учрашуви апрел ойига белгиланди
Қозоғистонлик сиёсатшунос Дониёр Ашибаев Россия президентининг Марказий Осиё давлатлари бўйлаб турнесига қуйидагича изоҳ берди: "Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, энг аввало Қозоғистон президенти Владимир Путин билан ўзларининг баъзи вазирларидан кўра кўпроқ мулоқотда бўладилар. Уларнинг мулоқоти, табиийки иқтисодий, ҳарбий ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини ҳисобга олган ҳолда кечади. Шу боис бу галги учрашувлардан глобал ўзгаришларни кутиш керакмас.

Путиннинг Ўзбекистон президенти билан бўладиган учрашуви эса тамомила бошқа масала. Бу Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қандай формада эканликларини текшириш учун текширув бўлади, десак муболаға бўлмайди.

Нега десангиз, қаердадир президентлик сайловлари кутилмоқда, яна қаердадир ҳокимиятга транзит қилиш билан тугаши мумкин бўлган (Қозоғистондаги каби) сиёсий ислоҳотлар. Шу боис Россия раҳбари маълумот олиш учун сафарга чиқди, деб айтсак ҳам бўлади", — дея фикр билдирди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0