Дунёда

Россияда тожикистонликлар учун имтиёзлар бисёр, деди Путин Раҳмонга

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишРФ президенти В. Путиннинг Тожикистонга расмий ташрифи
РФ президенти В. Путиннинг Тожикистонга расмий ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ўз ҳудудида меҳнат қилаётган Тожикистон фуқароларини муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш учун учун барча чораларни яратаяпти, деб таъкидлади Владимир Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан ўтказган музокаралари давомида

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмонга Россияда Тожикистон фуқаролари учун муносиб меҳнат шароитлари яратилаётгани ҳақида айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Путин нега Тожикистонга бориб, Ўзбекистонга "кириб" ўтмади?
"Россияда меҳнат қилиб, ўз ватанига пул жўнатмаларини амалга ошираётган мигрантлар ҳам Тожикистон иқтисодиёти учун жиддий кўмак бўлиб хизмат қилмоқда. Уларнинг сони бизнинг ҳисобимиз бўйича 876 минг нафарни ташкил қилади. Биргина ўтган йилнинг ўзида бундай жўнатмалар миқдори 1,9 миллиард долларни ташкил қилган, бу эса Тожикистон ЯИМининг учдан бир қисми деганидир. Таъкидлаб ўтаманки, Тожикистон фуқаролари учун Россияда имкон қадар имтиёзлар тақдим этилмоқда: улар рўйхатда турмасдан Россияда 15 кун бўла оладилар, меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни эса бирданига уч йиллик қилиб расмийлаштиришлари мумкин", — деди Путин.

Тожикистон фуқароларини муносиб ҳаёт ва меҳнат шаоитлари билан таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя ва тиббий ёрдам билан  кафолатлаш  учун барча лозим чоралар кўриляпти. Мана бугун икки томонлама имзоланган келишув ҳам мана шу йўналишга қаратилган", — деб қўшимча қилган Россия президенти.

Янгиликлар лентаси
0