"Муддати тугаган транспортлар": Тошкентда яна автобус ёниб кетди

Oбуна бўлиш
28 феврал куни эрталаб Тошкентда Mercedes-Benz русумидаги автобус фавқулодда ёниб кетди

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтидаги Ўзгариш массивида Жанубий вокзалдан Сергелига қараб кетиш йўлида яна бир марта автобус ёниши ҳолати кузатилди.

Фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларидан бири Интернетга ҳодиса жойида олинган суратларни жойлаштирган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

© Водители ТашкентаВозгорание в автобусе в Ташкенте
Возгорание в автобусе в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Возгорание в автобусе в Ташкенте

Юз берган ҳодиса юзасидан интернет фойдаланувчилари навбатдаги бор ўз фикрларини билдиришга тушишган.

Айтиш жоизки, автобуслар нега бу тарзда "ўзидан ўт чиқариши" сабаблари ҳозирга қадар номаълумлигича қолмоқда.

Тошкентда яна Мерседес автобуси ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда яна "Мерседес" автобуси ёниб кетди
Alex Feng ники остидаги фойдаланувчи ёнаётган автобус ҳақидаги хабарга шундай изоҳ қолдирган: "Нима, ҳалиям автобуслар бормиди??? Мен уларнинг ҳаммаси ёниб кетди деб ўйлагандим".

"Навбатдаги мавсумни очиқ деб эълон қиламиз", — дея музокарани давом эттирган Даврон исмли фойдаланувчи.

"Автобусларга нима бўлди? Нега улар ёняпти? Уларнинг муддати тугаб битди деган хаёлга боряпман", — дея савол ташлаган Сабина Мартисон.

Аҳоли тез орада ушбу ҳодиса юзасидан барча саволларга жавоб олади, деган умиддамиз.

Янгиликлар лентаси
0