Украина ва Ўзбекистон ўртасида самолёт қатнови шу йил ёзда йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишAirbus A320 самолёти
Airbus A320 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томон яқин муддатда Украинага авиаташувларни йўлга қўйишга тайёр. Парвозлар частотаси ҳозирча ҳафтасига бир кунни ташкил этилиши Тошкентга маъқул келмоқда. Кейинчалик рейслар сони кўпайтирилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Украина ва Ўзбекистон Киев ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиаташувларни янгилаш юзасидан музокараларни давом эттиришмоқда, деб хабар қилди Украина дипломатик миссияси раҳбари Юрий Савченко Спутник Ўзбекистон нашрига.

АэроСвит - Украина авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Украина "Тошкент – Киев" авиақатновини қайта тиклаш тарафдори
Савченконинг сўзларига кўра, бу масала ўтган йилнинг декабр ойида икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида кўтарилган. Натижада барча тегишли давлат тузилмаларига барча икир-чикирларни ишлаб чиқиш топшириғи берилган.

Ўзбекистонга яқинда Украина давлат авиахизмати делегацияси ҳамда "Украина халқаро авиалиниялари" вакиллари ташриф буюришган эди. Улар Ўзбекистоннинг тегишли давлат хизматлари ва "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" авиакомпанияси вакиллари билан учрашдилар.

Учрашув натижасини яримижобий деб аташ мумкин: иккала авиакомпания ҳам икки давлат пойтахтлари ўртасида авиапарвозларни қайта тиклашга тайёр эканликлари ва бу зарурлигини қайд этишди, аммо бу ерда рейслар частотаси муаммо бўлиб турибди", — дея таъкидлади украиналик дипломат.

Ўзбекистон томон яқин муддатда Украинага авиаташувларни йўлга қўйишга тайёр. Парвозлар частотаси ҳозирча ҳафтасига бир кунни ташкил этилиши Тошкентга маъқул келмоқда. Кейинчалик рейслар сони кўпайтирилиши мумкин.

Бошқа бир томондан эса Украина авиакомпанияси ҳафтасига икки марта рейсларни амалга оширишга тайёр. Нега деганда, уларнинг фикрича фақат шундагина бу парвозлар иқтисодий томондан фойда келтириб, ўзини оқлаши мумкин.

"Мен яна шуни айтмоқчиманки, "Украина халқаро авиалиниялари" ҳафтасига яна икки-учта қўшимча рейсларни очишга ва Самарқанд, ҳамда Фарғона водийсига парвозларни амалга оширишга тайёр. Аммо Ўзбекистон авиалиниялари ўзининг тўридан-тўғри рейсларида йўловчилар камайиб кетишидан ҳавотир олмоқда. Қисқаси, томонлар рейсларни очиш керак, деган тўхтамга келганлар, аммо барча шартлар хусусида келгуси — март ойида бўлиб ўтадиган учрашувда келишиб олиш режалаштирилмоқда. Умид қиламанки, келаётган ёз мавсумида бу йўналишда бирор натижага эришамиз", — деди Юрий Савченко.

Янгиликлар лентаси
0