Спорт

Оксана Чусовитина ғалаба қозонишда давом этмоқда

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишОксана Чусовитина
Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада у тўртта медални қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина АҚШда бўлиб ўтган турнирда тўртта медални қўлга киритди. У бу ҳақда Instagramдаги саҳифасида маълум қилди.

Чусовитина таяниб сакраш ва эркин машқларда ғалаба қозонди ҳамда тўсин устидаги машқлар ва кўпкурашда бронза медалларини қўлга киритди.

Houston National Invitational халқаро мусобақаси АҚШнинг Хьюстон шаҳрида 24-26 февраль кунлари бўлиб ўтди. Мусобақада 1600дан зиёд спортчилар қатнашди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала