Жамият

Ўзбекистон Туркияни нефтни қайта ишловчи завод қуришга чақирди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Тошкент Анқара билан иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришни исташини билдирди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Бош вазир ўринбосарининг фикрича, Ўзбекистон Туркия билан нефть-кимё соҳасида, шунингдек, олтин, кумуш ва уран каби фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин. У бу ҳақда Истанбулда ўтказилган Туркия-Ўзбекистон бизнес-форумида маълум қилди, деб хабар берди "Анадолу" агентлиги.

Туркия президенти Рустам Азимовни қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Эрдўғон Рустам Азимовни "Бейлербейи" саройида қабул қилди

"Айни вақтда Ўзбекистон ҳудудида иккита нефтни қайта ишлаш заводи фаолият олиб бормоқда. Биз учинчи заводни ҳам қурмоқчимиз. Мазкур лойиҳани амалга оширишга Туркия томони ҳам жалб этилиши мумкин, деб ҳисоблаймиз", — деди Азимов.

Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари Ўзбекистон икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлигида янги саҳифа очишга тайёрлигини маълум қилди. Гап, хусусан, инвестицияларни ошириш ва транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ҳақида бормоқда. Азимов Туркия Ўзбекистоннинг мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган давлат эканлигини ва ўзбек халқи буни ҳеч қачон унутмаслигини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала