Ангренлик "Агент 007": ўқотар авторучка сотмоқчи бўлган шахс қамалди

© vk.comЎқотар ручка
Ўқотар ручка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳеч қаерда ишламайдиган ангренлик 46 ёшли шахс ўқотар қурол ва тўққизта ўқни сотишга уринди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тошкент вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси ходимлари Ангрен туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда кичик ҳажмли тўппонча сотишга уринган шахсни қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тизими вакили маълум қилди.

Ангренлик 46 ёшли Бахтиёр Йўлдошев авторучка кўринишидаги тўппонча ва унинг 5,6 мм калибрли тўққизта ўқини сотишга уринган. У бу қуролни узоқ вақт давомида уйида ноқонуний сақлаб келган.

Самарқанд вилоятида қурол-яроғлар яширилган ўра топилди

"Сўроқ жараёнида Йўлдошев ушбу қуролни бир пайтлар СССР қуролли кучлари таркибида Афғонистонда хизмат қилган Ангренда яшаган нотаниш рус кишисидан олганини маълум қилди. Баллистик экспертиза хулосасига кўра, ушбу авторучка-тўппонча ўқотар қурол ҳисобланади ҳамда фойдаланишга яроқли ҳолатда", — деди МХХ ходими.

Ангрен тумани ИИБ Бахтиёр Йўлдошевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди ҳукмига кўра Б.Йўлдошев 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўқотар қуроллар билан савдо қилиш тақиқланган. Шу сабабли МХХ ва ИИВ ходимлари қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш бўйича мунтазам равишда иш олиб боради.

Янгиликлар лентаси
0