"Хазонрезги" фильми "Ника" мукофотига даъвогарлик қилмоқда

© Из личного архива Зульфикара Мусакова"Хазонрезги"
Хазонрезги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Хазонрезги" фильми "МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг энг яхши фильми" йўналишида мазкур мукофотга даъвогарлик қилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россия кинематография санъати академияси "Ника" мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Ўзбекистонлик режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг "Хазонрезги" фильми "МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг энг яхши фильми" йўналишида мазкур мукофотга даъвогарлик қилмоқда.

Ушбу фильм мелодрама жанрида олинган бўлиб, унда турли хил тақдирлар, самимий севги-муҳаббатга қурилган мўъжазгина оила ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Зульфиқор Мусоқовнинг Хазонрезги фильмидан саҳна - Sputnik Ўзбекистон
Хазонрезги - Зулфиқор Мусоқовнинг янги фильми

Фильмда бош ролларни Бахтиёр Раҳимов, Феруза Саидова, Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Мунаввара Абдуллаева, Хайрулла Саъдиев, Жумадилла Раметовлар ижро этишган.

Зулфиқор Мусоқов "Осмондаги болалар", "Кичкина табиб", "Ватан", "Қўрғошин" каби қатор фильмлари билан томошабинлар ва мутахассислар эътиборини қозонган режиссёрдир.

"Ника" мукофоти 1987 йилда таъсис этилган бўлиб, илк мукофотни топшириш маросими 1988 йил декабрда ўтказилган.

"МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг энг яхши фильми" йўналишида шунингдек, "Ота васияти" (Қирғизистон), "Қизил боғ» (Озарбайжон), «Бегона уй» (Грузия) ва «Қоратош овулидаги вабо» (Қозоғистон) фильмлари "Ника" номзодлари қаторига киритилган.

Янгиликлар лентаси
0