Миробод бозори ёнидаги бузилаётган кафелар ўрнида уйлар қурилади

© uz24.uzНа месте снесенных кафе по Мирабадской улице построят жилые дома
На месте снесенных кафе по Мирабадской улице построят жилые дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бузилган иншоотлар ўрнида бешта кўп қаватли замонавий турар жой қуриш режалаштирилган. Ҳозирда уларнинг лойиҳалари тасдиқлаш жараёнида

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Тошкентдаги Миробод бозори ёнидаги Миробод кўчасида бузилаётган умумий овқатланиш ва савдо шохобчалари ўрнида кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда UZ24га Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси маълум қилди. Миробод туман ҳокимлиги ушбу хабарни тасдиқлади.

Шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармасининг маълумотига кўра, бузилган иншоотлар ўрнида бешта кўп қаватли замонавий турар жой қуриш режалаштирилган. Ҳозирда уларнинг лойиҳалари тасдиқлаш жараёнида.

Миробод туман ҳокимлигининг маълум қилишича, Миробод кўчасидаги бузиш ишлари бир-икки ой ичида тўлиқ якунига етказилади.

Янгиликлар лентаси
0