Ўзбекистонда "оилавий" пластик карталар пайдо бўлди

© uzcard.uzПластиковые карты Uzcard
Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликлар энди бир ҳисобга бир нечта карта очтиришлари мумкин

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Uzcard миллий тўлов тизими асосий карта эгасига битта ҳисоб учун қўшимча карталар очтириш имконини берувчи янги хизматни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Янги хизмат UZCARD Family деб аталади. Мутахассисларнинг фикрича, кўпинча пластик картадаги пул бир вақтнинг ўзида оиланинг бир неча аъзоларига зарур бўлиб қолади. Ана шу омилни эътиборга олган ҳолда оилавий пластик карталар ишлаб чиқилди.

Асосий карта эгаси кўзда тутилмаган харажатлар борасида ташвишланмаса ҳам бўлади. Чунки у ҳар бир оила аъзоси ечиб олиши мумкин бўлган нақд пул миқдори, шунингдек алоҳида кун, ҳафта ёки ойда харид учун ишлатиши мумкин бўлган маблағлар миқдорига чеклов қўйиши мумкин.

VISA карталари - Sputnik Ўзбекистон
Пластик карта ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар узайтирилди

Ҳисоб рақами эгасининг хоҳишига қараб, барча қўшимча карточкалар ёрдамида амалга оширилган ҳар бир молиявий операция ҳақида унинг мобил телефонига SMS-билдиришномалар келиб туриши мумкин. Мутахассислар шу тарзда оила бюджети оқилона ташкил этилиши, оила аъзоларининг харажатлари таҳлил қилиниши ва режалаштирилиши мумкин, деган фикрдалар.

Қўшимча карталарни нафақат қариндошлар, балки ваколатли шахслар, дўстлар ёки иш бўйича шериклар учун ҳам очтирса бўлади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, ҳозирда пластик карточка тизимини ривожлантириш, карта эгаларини рағбатлантириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Яқиндагина Ягона умумреспублика процессинг маркази пластик карточкаларга "овердрафт" хизмати киритиш устида ишлаётганини маълум қилганди. Бунда банк мижозга картада мавжуд маблағдан кўпроқ харажат қилиб, кейинроқ уни қоплаш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0