Андижон ИИБга янги раҳбарлар тайинланди

© СтрингерЎзбекистон ИИБ ходими
Ўзбекистон ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қанча лавозимларга янги тайинланишлар бўлди

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Андижон вилояти, Андижон шаҳри ҳамда вилоятнинг 3та туманида ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинланган.

Ҳибс жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Самарқандда катта пора олган ИИБ подполковниги қўлга олинди
Андижон вилоят ИИБ бошлиғи эндиликда Cобиров Шуҳрат Ўринбоевич бўлган. У бунгача Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Парпиев Шуҳрат Баҳодирович эса Андижон шаҳар ИИБ бошлиғи этиб тайинланди, у аввал ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи эди.

Шунингдек, Марҳамат тумани ИИБга Нишонов Муҳаммаджон Содиқжонович, Шаҳрихон тумани ИИБга Йўлдошев Акмал бошлиқ этиб тайинланган.

Избоскан туманига эса Баҳромов Бектемир Раҳмонович ИИБнинг янги бошлиғи этиб тайинланди, у аввал Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаётган эди, деб хабар қилди кун.уз.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала