Жамият

Расман: Ўзбекистонда "Кўк кит" оқибатида жабрланганлар йўқ

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишГеймеры
Геймеры - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистонда "Кўк кит" ва шу каби бошқа ўйинлар оқибатида жабрланиш ҳолати қайд этилмаганлигини маълум қилди. Лекин шунга қарамай, бу йўналишда профилактика тадбирлари давом этмоқда, ота-оналардан фарзандларига эътиборли бўлиш сўралмоқда

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистонда МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ёшлари орасида тарқалган ҳаёт учун хавфли "Кўк кит" ўйини оқибатида жабрланганлар қайд этилмади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББга асосланиб NUZ.UZ хабар бермоқда.

"Кўк кит", "Китлар денгизи", "Тинч уй" номлари билан тарқалган, мақсади болалар ва ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундайдиган даҳшатли ўйин бир ой олдин Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Шундан сўнг Facebookдаги турли гуруҳлар ва форумларда ота-оналарни фарзандларига эътиборли бўлиш, уларнинг интернетда нималар билан машғул бўлаётганини текширишга чорловчи постлар пайдо бўлди.

Компьютер ўйинларини яхши кўрадиган болакай - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Эҳтиёт бўлинг! "Ўлим гуруҳлари" Тошкентгача етиб келди

Бу бежиз эмас: сабаби ўзбекистонлик айрим ёшлар ҳам ушбу ўйинни ўйнашни бошлашди. Бир неча ўсмирларнинг Instagram саҳифаларида ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги постлар чоп этилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари, ўқув муассасалари маъмурияти томонидан зудлик билан тушунтириш ишлари бошлаб юборилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари прокуратура ва халқ таълими бўлими ходимлари билан ҳар куни мактаб ва лицей-коллежлардаги давоматни, ўқувчиларнинг смартфонлари ва ўзини тутишини кузатмоқдалар.

Мактаб маъмурияти дарсга келмаган ўқувчиларнинг дарс қолдириш сабабини зудлик билан аниқламоқда. Ота-онаси у ёки бу сабаб билан хорижда бўлган ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистонда "Кўк кит" ва шу каби бошқа ўйинлар оқибатида жабрланиш ҳолати қайд этилмаганлигини маълум қилди. Лекин шунга қарамай, бу йўналишда профилактика тадбирлари давом этмоқда, ота-оналардан фарзандларига эътиборли бўлиш сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Қозоғистонда мазкур ўйинда иштирок этиш оқибатида ўнлаб ўсмирлар ўз жонларига қасд қилишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала