Сурхондарёда 1,2 кило героинни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Oбуна бўлиш
1996 йилда туғилган йигит 1 килограмм 215 грамм миқдоридаги героин гиёҳвандлик моддасини 40 минг долларга сотаётган пайтида қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида гиёҳвандлик моддаси сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

"Нуробод маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган йигит 1 килограмм 215 грамм миқдоридаги героин гиёҳвандлик моддасини 40 минг долларга сотаётган пайтида қўлга олинди", — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0