Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари борасида келишиб олди

Oбуна бўлиш
Учрашув якунига кўра 2017 йилнинг биринчи ярмида дала ишларини ўтказиш жадвали келишилди

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. 2017 йилнинг 27 февраль — 3 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Мажлис давомида икки давлатнинг Ҳукумат делегациялари томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараларини демаркация қилишга оид ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди.

Учрашув якунига кўра 2017 йилнинг биринчи ярмида дала ишларини ўтказиш жадвали келишилди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам икки давлат Ҳукумат делегациялари ўзаро учрашуви бўлиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0