Сиёсат

Ўзбекистон Тожикистонга 60 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида рўй берган катта тоғ кўчкилари оқибатида жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати.

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Вахш дарёсидаги ёзги сув тошқини Роғун ГЭСи тўғонини ювиб кетиши мумкин
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида рўй берган катта тоғ кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатлардан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилди.

Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар борилиги айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш, уни Тожикистонга етказиш ва топшириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарори икки давлат ва халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг яна бир амалий ифодасидир. дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0