Жамият

2016 йилда 753 нафар ўзбекистонлик Туркияга келин бўлди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Чет эллик келинлар рўйхатининг илк ўнталигида Қирғизистон (638 нафар), Грузия (595), Болгария (530) ва Қозоғистон (487) фуқаролари ҳам бор

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Туркия Статистика идораси тақдим этган маълумотга кўра, ўтган 2016 йилда мазкур мамлакат чет эллардан 22583 нафар келин олган, деб ёзади "Ҳилол.уз" нашри.

Хорижлик келинларнинг энг кўпи – 6495 нафари сурияликдир. Буни Суриянинг Туркия билан қўшни экани, қолаверса, Туркияда бир неча миллион суриялик қочқин яшаётгани билан изоҳлаш мумкин.

Шунингдек, Германиядан 2644, Озарбойжондан 2170, Россиядан 1445, Украинадан 1097 нафар келин келган.

Ўзбекистондан эса 753 нафар аёл Туркияга келин бўлган.

Чет эллик келинлар рўйхатининг илк ўнталигида Қирғизистон (638 нафар), Грузия (595), Болгария (530) ва Қозоғистон (487) фуқаролари ҳам бор.

Янгиликлар лентаси
0