Дунёда

Атамбаев чет элдан молиялаштирилаётган ОАВларни миш-миш тарқатишда айблади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қирғизистон президенти айниқса бу борада АҚШ томонидан молиялаштириладиган "Азаттик" ("Озодлик радиоси" хизмати) бу борада ўта "серғайратлик" қилаётганини айтиб ўтди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Хориждан молиялаштирилаётган нодавлат ташкилотлар ва Оммавий ахборот воситалари Қирғизистондаги вазиятни издан чиқаришга ёрдам бераётган миш-мишларни тарқатмоқда, деб баёнот қилди душанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
"Америка овози" ва "Озодлик радиоси"ни ким пул билан таъминлашини Москва билади - Захарова
"Миш-мишларни тарқатишда чет элдан молиялаштирилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ОАВлар катта ҳисса қўшмоқда. Айниқса, бу борада АҚШ томонидан молиялаштириладиган "Азаттик" ("Озодлик радиоси" хизмати) бу борада ўта "серғайратлик" қилмоқда. АҚШ мендан нима учун хафалиги сабабини биламан. Гап бу ерда демократияда ҳам, ҳақиқатда ҳам эмас. Гап Атамбаев Манасдан АҚШ базасини чиқариб юборгани ҳақида боряпти", — деди Атамбаев давлат мукофотини топшираётган тадбир вақтида.

Атамбаевга кўра, АҚШ Қирғизистонга нисбатан иккиёқлама стандартларни намойиш қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0