Nike мусулмон аёл спортчилар учун ҳижоб ишлаб чиқаради

© Фото: Официальный сайт Ассоциации мини-футбола РФҲижобли спортчилар
Ҳижобли спортчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тез орада таниқли спорт бренди Nike Pro Hijab номи остида ҳижоблар коллекциясини чиқаради

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Спорт кийимлари ва аксессуарлари бренди бўлмиш Nike компанияси мусулмон давлатлар спортчи аёллари учун махсус спорт ҳижоблари ишлаб чиқаришни режалаштирган, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Ишлаб чиқарувчининг баёнот беришича, компания бир йил давомида мусулмон мамлакатларнинг таниқли спортчи аёллари ёрдамида намунавий ҳижобларни синовдан ўтказган. Якуний маҳсулот ишлаб чиқаришда айнан уларнинг маслаҳатлари инобатга олинган.

Спортчилар бундай маҳсулот ишлаб чиқарилишини анчадан буён кутишаётганини билдиришган. Спорт ҳижоби келаси йил бошида сотувга чиқиши кутилмоқда. Экспертлар Nike терининг эркин нафас олишига имкон берувчи мато ихтиро қилганини таъкидлашди.

Янгиликлар лентаси
0