Тошкентда 125 минг доллар сўраган товламачи қўлга олинди

Oбуна бўлиш
У қурилиш компанияларидан бирининг директорига 125 минг доллар эвазига Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишда ёрдам беришини айтган

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ходимлари билан ўтказган тезкор тадбир натижасида Тошкентда яшовчи, қашқадарёлик 46 ёшли Панжи Усмонов жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тизими вакили хабар қилди. У ўзи сўраган 125 минг доллардан 25 мингини олаётганида ушланган.

"Мустонов қурилиш компанияларидан бирининг директоридан юқоридаги миқдорда айтилган пулни сўраган. У бу пул эвазига Бош прокуратура томонидан ушбу компания мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 189-моддасига ("Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш") асосан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишда ёрдам беришини айтган", — деди МХХ вакили.

Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон
72,6 минг доллар ва 450та сим-картани четга олиб чиқиб кетишга уринган капитан ушланди

Шахсий текширув пайтида унинг ёнидан Тошкент ҳуқуқ-тартибот органлари қўл жанги федерацияси мураббийи ҳужжати топилди.

Суриштирув чоғида П.Мустонов пулларни шахсий мақсади йўлида сўрагани ва жиноят ишини тўхтатиш бўйича компания директорига ёрдам бериш нияти бўлмаганлигини билдирди.

П.Мустоновга нисбатан Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кейинги пайтда товламачилик билан боғлиқ жиноятлар ўсиши кузатилмоқда. Бу биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги етарлича эмаслигига бориб тақалади ва бундан жиноятчилар фойдаланиб қолишмоқда. Мавжуд вазиятни тартибга солиш учун Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати мазкур турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0