Қаршида 10 яшар болани ўлдириб, уйдаги буюмларни олиб кетган шахс қўлга олинди

© fotoliaРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаълум шахс болани ўткир тиғли жисм билан ўлдириб, ҳовлида бўлган Damas русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган сейфни олиб кетган

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Шу йилнинг 6 март куни соат 15:30ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Кат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган уйдан 10 ёшли ўғил боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, номаълум шахс уни ўткир тиғли жисм билан ўлдириб, ҳовлида бўлган Damas русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган сейфни олиб кетган.

Тошкентда хитойлик фуқарони тунамоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина Машаб кўчаси 17-уй олдида қолдириб кетилганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида Касби тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пункти профилактика инспектори Шуҳрат Муродов томонидан мазкур мудҳиш жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс қўлга олинган.

Ушбу қотилликни содир этганликда гумонланаётган шахс Қарши шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс бўлиб чиқди. Унинг уйидан сейфнинг кесилган қолдиқлари ҳамда сумкасидан жабрланувчига тегишли бўлган пуллар, облигациялар ва сариқ металлдан тайёрланган заргарлик буюмлари далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур жиноят юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0