Ўзбекистонда янги кўмир конлари қурилиши бошланади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишОтгрузка угля в вагоны на шахте
Отгрузка угля в вагоны на шахте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 175,2 миллион долларни ташкил этади. Янги конда йилига 4 миллион тоннагача кўмир қазиб олиш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистонда келаси йили янги "Нишбош" кўмир кони қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бошланади, деб хабар берди "Ўзбеккўмир" компаниясидаги манба Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Унинг айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 175,2 миллион долларни ташкил этади. Янги конда йилига 4 миллион тоннагача кўмир қазиб олиш режалаштирилмоқда.

В забое шахты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон янги кўмир шахтаси қурилишига 165 млн $ сарфлайди

"Ҳозирда масъул мутахассислар йил охиригача тасдиқлаш режалаштирилган техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишмоқда. 2018 йилдан эса лойиҳани амалга оширишга киришилади. Кон 2022 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган", — деди суҳбатдош.

Лойиҳани молиялаштириш учун маҳаллий тижорат банклари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда "Ўзбеккўмир"нинг ўз маблағларидан фойдаланиш режалаштирилган. Шу билан биргаликда янги — умумий қиймати 165 миллион доллар бўлган "Ангрен" кони қурилиши ҳам бошланади.

Бугунги кунга келиб компания лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишни якунига етказмоқда, учинчи-тўртинчи чоракда бош пудратчи аниқланади. 2017 йил охирида эса кон қурилиши бошланади.

Ўзбекистон тахминан 5,7 миллиард тонна кўмир захирасига эга бўлиб, мамлакатда йилига 4 миллион тоннага яқин кўмир қазиб олинади.

Янгиликлар лентаси
0