Тошкентда Наврўз тадбирлари ўтказиладиган жойлар номи эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг 20 дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида махсус тайёрланган саҳналарда Наврўз айёмига бағишланган байрам тадбирлари ва сайиллар ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 21 март куни пойтахтнинг 20 дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида Наврўз айёмига бағишланган байрам тадбирлари ва сайиллар ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

"Байрам куни туманлар кесимида 20 дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида махсус тайёрланган саҳналарда қадимий урф-одатларимизга хос бўлган дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, цирк артистлари, бахшилар, шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари (полвонлар мусобақаси, арқон тортиш ва ҳоказо) ташкил этилади", дейилади хабарда.

Наврўз - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёвнинг Наврўзни нишонлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди

Шунингдек, Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилади.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар рўйхати қуйидагича:

1.Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Локомотив — Анҳор" маданият ва истироҳат боғи ёнидаги майдон.

2.Бектемир туманида жойлашган "Қуёшча нури" маданият ва истироҳат боғи ҳудуди.

3.Бектемир туманидаги Бинокор шаҳарчаси.

4.Миробод туманида жойлашган "Фурқат" номидаги маданият ва истироҳат боғи.

5."Темирйўлчилар" маданият саройи.

Наврўз байрамини нишонлаш - Sputnik Ўзбекистон
Наврўз ЮНЕСКО номоддий бойликлари рўйхатига киритилди

6."Мирзо Улуғбек" номидаги маданият ва истироҳат боғи.

7. Шастри майдони ёнидаги ҳудуд (собиқ Ҳайвонот боғи).

8."Локомотив" маданият ва истироҳат боғи.

9.Академиклар шаҳарчасидаги Мирзо Улуғбек ҳайкали орқасидаги майдон.

10.Сергели туманида жойлашган "Green Park" маданият ва истироҳат боғи.

11.Сергели тумани ҳокимлиги ёнидаги "Камолот" боғи ҳудуди.

12.Учтепа туманида жойлашган "Боғи шамол" маданият ва истироҳат боғи.

13.Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи.

14.Олмазор туманида жойлашган "Нурафшон" маданият ва истироҳат боғи.

15.Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи.

16.Ғафур Ғулом номидаги мадният ва истироҳат боғи.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев бу йил Наврўз қандай нишонланишини айтди

17.Ўзбек Давлат цирки олди майдони.

18.Шайхонтоҳур туманидаги "Ибн Сино" мавзесида янгиташкил этилган боғ ҳудуди.

19.Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони.

20.Тошкент Ҳайвонот боғи олди майдони.

21.Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи.

22.Пушкин боғи ҳудуди Республика Байналмилал маданият маркази биноси олди.

23.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази (собиқ 24."Авиасозлар" маданият саройи) майдони.

Янгиликлар лентаси
0